5 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото Ogoh.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-20 даражагача совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ , 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи эса 0-5 даража совуқ бўлади.