Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилди

Самарқанд аэропорти ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар парвози учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкенткого неба» канали хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропорти аэродромини қоплаб олган қалин қор авиапарвозлар учиши-қўниши йўлаги ҳолати вақтинча ёпилишига олиб келган.

Шунинг учун Aeroflot Airlines авиакомпаниясининг Москва—Самарқанд, Turkish Airlines авиакомпаниясининг Истанбул—Самарқанд йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.