Уруш бошланганидан бери 6 702 украиналик ҳалок бўлди — БМТ

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, 24 февралдан 4 декабргача Украинада 6 702 тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Ярадорлар, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 10 479 тинч аҳолини ташкил этади. Ҳалок бўлганлар орасида 424 та, ярадорлар орасида эса 775 бола мавжуд.

Ноябрь ойида БМТ маълумотларига кўра, 162 нафар Украина фуқароси, жумладан, 11 нафар бола ҳалок бўлган, 526 нафари (шундан 32 нафари болалар) яраланган.

Украина ҳукумати ва армияси назорати остидаги ҳудудларда ноябрь ойида 134 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 446 нафари яраланди.