Ҳар бир уйда топилади! Тиш тошларини кетказиш учун осон тавсиялар

Оғиз ва тиишларнинг парвариши нафақат гўзаллик учун балки соғлик учун ҳам жуда зарур ҳисобланади. Тишларнинг парваришига вақтида эътибор бермаслик уларнинг қорайиши ва тошларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Тишларнинг аввалги гўзал ҳолатини тиклаш учун турли тавсиялар берилади. 

Тиш тошлари қандай пайдо бўлади?

Тиш тоши турли бактерияларнинг йиғилиб қолишидан, тишлар вақтида парвариш қилинмаганлиги туфайли ҳосил бўлади. Шунингдек, тишларнинг рангини ўзгартирадиган сарғиш ёки бошқача рангдаги кўринишга келиб қолади. Кислотали ичимликлар, кун давомида истеъмол қилинган егуликлар қолдиқлари сабабли ҳам тиш тошлари юзага келади. 

Тиш тошларидан халос бўлиш учун

2 бўлак лимонни, 1 ош қошиқ карбонат, ярим қошиқ зайтун ёғи ҳамда 500 мл сувни қайнатинг сўнгра блендердан чиқаринг. Блендердан чиқарилган аралашмани кичик банкада сақлашингиз мумкин. Тайёр аралашма эрталаб ва кечки пайт қўлланилади. Тиш чўткаси билан худди тишларни одатда тозалагандек аралашма тишларга сурилиб тозаланади. Уй шароитида тиш тошларини тозалашда карбонат аралашган махсус аралашмалардан фойдаланганда тишларнинг оқариб жилоланганини кузатиш мумкин. 

Ёки 1 қошиқ алое суюқлигини 1 қошиқ лимон сувига аралаштириб, унга яна 1 қошиқ карбонат қўшиб, 1 кун давомида банкада сақланса, таъсири янада тез сезилади. Тайёр аралашмани кун давомида тишларни тозалаб ювиш билан тошларини кетказиш мумкин. 

Ёнғоқ суви

10 тача ёнғоқнинг мағзини ҳамда япроқларини 2 стакан сув билан аралаштириб, қайнатасиз. Илиқ ҳолга келгунича бироз қолдириб, илиган қайнатмани истасангиз ғарғара шаклида оғзингизни чайиш билан кутилган натижага эришишингиз мумкин. Тишларингиз янада оқариши ва тошлари кетиши учун тиш чўткасини ушбу қайнатилган сувга ботириб, тишларингизни тозалаш тавсия қилинади.