Самарқанддаги манзил-колонияда чиққан жанжал оқибатида бир маҳкум вафот этди

Бу ҳақда ИИВ ЖИЭД матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 18:20 атрофида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колониясига қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонида мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкум Б.Қ. ўзаро жанжаллашиш оқибатида маҳкум У.Э.га тан жароҳати етеазган. Натижада маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.