Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи қолдирилгани айтилмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи қолдирилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ Матбуот котиби Чингиз Кустебаевга таяниб Интерфакс нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ қирғиз нашрлари Мирзиёевнинг ташрифи Бишкекда бўлиб ўтиши кутилаётган ЕОИИ саммити кунига режалаштирилгани ҳақида ёзаётган эди.

Қайд этилишича, қолдирилган ташриф ЕОИИ саммитидан алоҳида – шу ой охиригача амалга оширилади. Қарор икки давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг қабул қилинган.

Кабар нашрига кўра, эртанги саммитда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирок этади.