Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати мобайнида икки журналист ҳаётдан кўз юмди. Улардан бири ўйин вақтида вафот этган.
Хусусан, Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув (2:2, 3:4) вақтида америкалик таниқли журналист, «Бекҳэм тажрибаси» китоби муаллифи Грант Уол вафот этди.
Кейинроқ чемпионат ўйинларини ёритиб бораётган маҳаллий фотографлардан бири Холид ал-Мисслам ҳам вафот этгани маълум қилинди.