Америкалик олимлар ядровий синтез соҳасида катта ютуққа эришди

Калифорниядаги Лоуренс миллий лабораториясида ядровий синтез реакцияси муваффақиятли амалга оширилди, натижада энергиянинг соф ўсишига эришилди.

Тажриба натижаси қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни тугатишга ёрдам берадиган чексиз тоза энергия манбасини очиш учун ўнлаб йиллар давом этган изланишда улкан қадам бўлади.