Қаршида 13 ёшли бола ис газидан вафот этди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 13 ёшли бола ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

11 декабрь куни соат 10:20 ларда шаҳарнинг Пахтазор маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2009 йилда туғилган И.И. яшаш хонадонида газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Вояга етмаган 2013 йилда туғилган О.И. ва 2011 йилда туғилган Б. И. заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.