223 млн сўм имтиёзли кредит маблағи “ухлади”

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.q.” МЧЖ раҳбари А.Т. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб шлакоблок ишлаб чиқариш дастгоҳлари сотиб олиш учун ажратилган 223 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “V.G.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.