Меъёрдан ортиқ шакар иммунитетни 15-20 баробар заифлаштиради

ЖССТ маълумотларига кўра, кунига ўртача 56 грамм шакар истеъмол қилган инсонда юрак-қон томир хасталикларидан ўлим ҳолати ушбу маҳсулот меъёрига амал қилмайдиганларга қараганда икки марта кам кузатилади.

Кўпчилик шакарни зарарсиз деб ўйлайди. Бу нотўғри. Ушбу маҳсулотнинг меъёрдан ортиғи семириш ва қандли диабет хасталигини келтириб чиқаради. Уни кўп истеъмол қилиш бу ширинликнинг қондаги миқдорини оширади. Оқибатда танадаги ортиқча шакар тезгина ёғга айланади.

Бундай ёғлар тери ости, ошқозон-ичак атрофи ва қон томир деворларига ёпишиб, қоннинг оқишига тўсқинлик қилади. Натижада юқори қон босими, миокард инфаркти, инсульт каби оғир хасталиклар келиб чиқади. Шунингдек, шакар:

ёлғон очликни пайдо қилади;
ўрганиб қолиш ҳиссини чақиради;
организмни В турдаги витаминлардан маҳрум қилади;
юракка ножўя таъсир этади;
танадан кальцийни ювиб чиқаради;
иммун тизимини 15-20 баробар заифлаштиради;
инсулинга сезгирликни пасайтиради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 25-30 грамм шакар кунлик миқдор учун етарли ҳисобланади.