Шакардан воз кечишнинг фойдалари маълум қилинди

Шакардан воз кечиш қийин, бироқ унинг миқдорини чеклаш организм учун жуда фойдали.

Биринчи кунда: овқат ҳазм қилиш ва ичак фаолияти яхшиланади. Асаб тизими барқарорлашади.

Бир ҳафтада: терининг ҳолати тиниқлашади, уйқу билан боғлиқ муаммолар аста-секин ортда қолади. Қонда қанд миқдори меъёрлашиб, метоболизм яхшиланади. Хотиранинг жамлаш хусусияти кучаяди. Агар шу вақт ичида тана шакар талаб қилса, турли мевалар, асал истеъмол қилиш мумкин.

Бир ойда: шакардан воз кечилгандан бир ой ўтиб, тана ортиқча вазндан халос бўлади. Шакарга тобелик сезиларли даражада камаяди. Организмда гормонлар миқдори барқарорлашиб, иммунитет яхшиланади. Танада яллиғланиш камаяди, ҳуснбузарлар йўқолади. Юқори қон босими меъёрга тушади.

Бир йилда: қандли диабет, Альцгеймер касаллиги, семириш, юрак етишмовчилиги, хотира ва нутқ бузилиши ҳамда ўлим хавфи сезиларли даражада камаяди. Инсон ўрганиб қолиш ҳиссидан буткул халос бўлиб, таркибида шакар бўлган ҳар қандай егуликлар ўз-ўзидан рад этилади.