Юзни оқартирувчи кремдан фойдаланган аёлнинг кўзлари кўр бўлиб қолди

Тери парвариши учун турли хилдаги маҳсулотлар қўлланилади. Дунё бўйлаб аксар одамлар терисини оқартириш мақсадида ҳар хил кремлардан фойдаланишади. Мутахасислар кремлардан фойдаланиш тўғрисида огоҳлантиришлар беришмоқда. Бунинг сабаби турли кремлардан фойдаланиш асносида юзага келаётган кўнгилсиз ҳодисалардир.

Жумладан, сомалилик бир аёл юзни оқартирувчи ва парвариш қилувчи кремлардан бирини ишлата туриб, кремнинг таркибида мавжуд бўлган кимёвий моддалар таъсирида кўзи ожиз бўлиб қолди. Кундалик ҳаётимизда ўзимиз фарқига бормасдан ишлатадиган кремларимиз сабабидан турли кимёвий моддалар теримизга сингийди.

Мутахасислар таркибида кимёвий моддалар бўлган маҳсулотлардан кўра табиий маҳсулотлардан фойдаланишни маслаҳат беришади. Юқорида айтиб ўтилган кўзи кўрмай қолган аёл фойдаланган кремнинг таркибида симоб борлиги аниқланган. Исми сир тутилаётганидан мижоз сотиб олган кремнинг этикетида кўрсатилмаган бироқ аслида крем таркибига қўшилган ва зарурий миқдордан 18 минг баробар ортиқча нарсалар аралаштирилгани маълум бўлди.

Симоб аралаштирилган оқартирувчи кремлар теридан қонга сизади, сўнгра терига, соч ҳамда кўзларнинг одатий фаоллигига тўсқинлик қилади. Сомалилик аёл, уйқусизлик, оёқларидаги оғриқ, толиқиш, кўриш қобилиятининг сустлаша бошлагани сабабли шифокорларга мурожаат қилганида унинг хасталиги сабабини аниқлай олмаган докторлар заҳарланиш бўйича мутахасис Профессор Эрин Батдорфф раҳбарлигидаги гуруҳга жўнатишди.

Натижада аёлнинг заҳарлангани аниқланди. Нафақат аёлнинг ўзида балки унинг фарзандлари, оила аъзоларида ҳам аёлнинг либослари кир машинада ювилгани, либосларидан қолган симоблар қолдиғи ва бошқа ишлатган буюмлари туфайли заҳарланиш кузатилди.


Бу турдаги заҳарланиш, буйрак етишмовчилиги, марказий асаб тизимига жиддий таъсири туфайли киши соғлигига катта зиён етказади. Маълум бўлишича, аёл ишлатган кремларининг бир қисмини хориждан сотиб олган.

Профессор Батдорфф “Харидорлар кремларда симоб борлиги ёки йўқлигини била олишмайди, чунки этикетда кўрсатилмаган” деди. Унинг фикрича, аёл энди кўриш қобилиятини тиклай олмайди. Юқоридагидек зарарларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида қанчалик огоҳлантирилмасин аёллар барибир кремларда кўп миқдорда фойдаланишар экан. Айниқса, Осиёлик ва Лотин Америкалик аёллар бу борада етакчидирлар.