Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли Aндижон халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда UzAirports матбуот хизмати
Aндижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Aндижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Aндижон), HY092 (Aндижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди, дейилади хабарда.
Йўловчиларга аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Aндижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.