Маск октябрь ойида Twitter’ни сотиб олгандан кейин унинг ходимларини ярмини ишдан бўшатди ва Twitter ни аста-секинлик билан пуллик қилишда давом этмоқда.
Маскнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқ директорлигини эгаллаш учун кимнидир топиш қийин бўлиши мумкин. Баъзи одамлар Twitter асосчиси Жек Дорси ҳам компанияни бошқариш учун қайтиб келиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. У 2021 йилнинг ноябрида бош директор лавозимидан кетган эди.
Раҳбарликка номзодлар орасида Facebook’нинг собиқ бош операцион директори Шерил Сандберг, Маскнинг ишончли вакили ва муҳандиси Срирам Кришнан ва АҚШ президентининг собиқ маслаҳатчиси ва Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳам бор.