Японияда 17 декабрдан бери тинмаётган қор оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда NHK мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Қурбонлар орасида ёшлар ҳам, кексалар ҳам бор. Масалан, 20 ёшли қиз қор билан қопланган машина ичида ўлик ҳолда топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у автомобиль глушетили қорга тўлиб қолганидан сўнг ис газидан заҳарланган. 80 ёшли қария эса уй томидан тушган қор остида қолиб ҳалок бўлди.
Жароҳатланганларнинг 19 нафари оғир тан жароҳати, хусусан, синиш билан касалхонага ётқизилган.
Мамлакатда қор ёғиши ортидан юзага келаётган бахтсиз ҳодисалар туфайли йўлларда муаммолар бошланди, аэропортларда парвозлар бекор қилинди, деб таъкидлайди NHK.
Синоптикларнинг прогноз қилишича, мамлакатда ёмон об-ҳаво давом этади. 26 декабрь, душанба куни ҳам Япон денгизи соҳилларида, ҳам Тинч океани томонда кучли қор ёғиши кутилмоқда.