Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
21 декабрь ҳолатига кўра:
суякли мол гўшти (1 кг) 48 000 — 78 000 сўм;
қўй гўшти (1 кг) 55 000 — 91 000 сўм;
картошка (1 кг) 3000 — 6000 сўм;
пиёз (1 кг) 3000 — 6000 сўм;
сабзи (1 кг) 2000 — 5 000 сўм;
тухум (10 дона) 10 000 — 17 000 сўм;
гуруч (1 кг) 6000 — 27 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 л) 14 000 — 30 000 сўм;
шакар (1 кг) 11 000 — 15 000 сўм.
Аввалги ҳафтадаги нархлар билан солиштирганда, ўсимлик ёғи нархи тушган, пиёз нархи ошган.
Юқорида кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилган бўлиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган (супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган).