Янги йил куни Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, 2023 йилга ўтар кечаси соат 00:00 га бонг урганда, Ўзбекистоннинг катта қисмида қор ёғиши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур об-ҳаво прогнозлари айрим иқлим моделлари томонидан тақдим этилмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, 28 декабрдан сўнг Ўзбекистонга бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда. Мутахасислар вазиятни об-ҳаво хариталари, атмосферадаги ҳаво айланмалари ҳаракати орқали синчков кузатишмоқда.