“Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.
Бунда улар ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилиши керак.