Арабистон яриморолида жойлашган Қувайт ва Саудия Арабистонининг айрим ҳудудларида ҳарорат пасайиши кузатилиши билан биргаликда қор ҳам ёғди. Ёғингарчилик туфайли йўлларнинг ёпилганлиги айтилиб, аҳолини турли кўнгилсиз йўл ҳодисалардан хушёр бўлишга чақирилди. Фавқулодда вазиятларда эса мурожаат қилиш мумкин бўлган телефон рақамлари эълон қилинди.
Саудия Арабистонининг расмийлари хабар қилишича, ўлканинг шимолий ғарбий қисмидаги Табук ҳудудида кечки соатлардан бошлаб қор ёға бошлаган. Аҳолининг баъзиси қор ёғишини томоша қилиш учун саёҳат қилгани айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз: Саудия Арабистонининг шимол тарафдаги қўшниси Урдунда ҳам душанба куни шиддатли ёғингарчилик натижасида айрим жойларда кўчки юзага келганди ва баъзи ҳудудларда йўллар ёпилган эди.