“Фармир агро” МЧЖга тегишли “MALIBU 2” нимага хатланди?

Мажбурий ижро бюросининг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Фарғона туманлараро судининг 18.11.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Фармир агро” МЧЖдан “Ҳамкорбанк” фойдасига 171.987.000 сўм қарз ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарга тегишли “MALIBU 2” русумли автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздорга суд қарорини ижросини таъминлаш юзасидан ихтиёрий муддат берилган.


Лекин, қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги боис, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 29.12.2022 йил куни гаров мулки қўшимча жавобгарга тегишли “MALIBU 2” русумли автотранспорт воситаси аниқланиб, жарима майдонига олиб кирилди ва хатланди.


Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.