Қозоғистонда январ ойи тартибсизликларида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги айтилмоқда

Январ ойидаги тартибсизликларда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия фуқаролари иштирок этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Nur.kz маълум қилмоқда.

“Оммавий тартибсизликлар ва бошқа жиноятларда иштирок этганликда гумонланувчи сифатида хорижликлар ҳам тан олинган. Улар орасида Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор”, – деди Бош прокурор Берик Асилов.

Шунингдек, ҳибсга олинганлар орасида тақиқланган экстремистик оқимларга аъзо бўлиши мумкин бўлган 25 нафар, уюшган жиноий гуруҳларга аъзо бўлиши мумкин бўлган 42 нафар, бузғунчи диний оқим тарафдори бўлиши мумкин бўлган 8 нафар шахсни ҳам айтиб ўтди. Уларнинг миллати аниқланмаган.