Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Док-1 Макс” сиропидан заҳарланган Шаҳрисабз туманида яшовчи боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. Бир неча кун жонлантириш бўлимида даволанган 3 ёшли Абдуллоҳ нефралогия бўлимига ўтказилган.
“Абдуллоҳ жуда оғир аҳволда бўлганда келганмиз. Иситмаси чиққанда аптекага боргандим. “Шуни ичиринг, гриппга ҳам, шамоллашга ҳам, иситмага ҳам шу яхши” деб “Док-1 Макс” берди. Уни 4 кун ичирдим. 21-декабрдан пешоб чиқмай қолди. Эртасига Самарқанддаги шифохонага олиб келдик”, дейди Абдуллоҳнинг онаси.
Тиббиёт марказининг гемодиализ бўйича мутахассиси Б.Ғаниев болага заҳарланган сиропдан кам дозада берилгани катта ёрдам бўлганини такидлайди.