11,5 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги иш ҳақи ундирилди

Ўтган йилда Қорақалпоғистонда фуқароларга тўланмасдан қолинган 11,5 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.


Хусусан, ўтган йил давомида судларнинг иш ҳақларини ундириш тўғрисидаги 2634 та ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 11,5 млрд. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилиб, 2400 нафардан зиёд ижро ҳужжатларнинг ижроси таъминланди ва 2415 нафар ишчи ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.


Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан, қарздор Нукус Давлат ўрмон хўжалиги ҳисобидан, жами 44 нафар фуқарога 246,4 млн. сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Нукус туман бўлими иш юритувига 2022 йил декабрь ойида келиб тушган.
Мажбурий ижро харакатлари жараёнида, қарздорга тегишли автотранспорт воситаси хатланиб, хисоб ракамларига таъқиқ қуйилган.


Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида белгиланган қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилган ҳамда ижро ҳужжатлари тегишли тартибда тамомланган.


Бу йўналишдаги ижро ҳужжатларнинг ижроси, бошқарма ва ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг алоҳида назоратига олинган бўлиб, уларнинг ижросини дарҳол таъминлаш чоралари кўрилмоқда.