Жисмоний нофаоллик мия ҳажми кичрайишига сабаб бўлади

400 дан ортиқ одам иштирок этган 20 йиллик тадқиқот давомида олимлар жисмоний фаоллик ва мия саломатлиги ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилишди.

Тажриба давомида иштирокчиларнинг бир ҳафта давомида қанча масофа юрганликлари қайд этиб борилди. Маълум вақт давомида мия ҳажмини аниқлаш учун МРТ текшируви ўтказилди.

Aгар мия ҳажми камайган бўлса, бу асаб ҳужайраларининг бир қисми нобуд бўлганлигини англатади.

Ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, юқори жисмоний фаоллик миянинг катта ҳажмини таъминлайди.

Мия ҳажмини сақлаб қолиш учун кунига бир ярим километр юриш кифоя.

Бундан ташқари, кунига шунча масофада юриш келажакда хотира пасайиш хавфини сезиларли даражада камайтирди.