Японияда қарийб 1 миллион товуқ йўқ қилинди

Япониянинг Ибараки префектурасида парранда гриппи авж олгани сабабли 930 мингга яқин товуқ йўқ қилинган. Бу ҳақда МИР24 хабар қилмоқда.

Илгари мутахассислар кўп сонли ўлик қушларни аниқлаганди. Генетик таҳлил парранда гриппининг юқори патогенли штамми мавжудлигини кўрсатди. Бу Японияда куз бошидан бери 56-ҳолат.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, натижада 2020 йилнинг антирекорди янгиланган. Ўшанда мавсум давомида мамлакатда парранда гриппи туфайли 9,87 миллион парранда нобуд бўлган. Ҳали тугамаган жорий мавсум учун 9,98 миллион аллақачон парранда йўқ қилинган.