Тошкентда яна 16 дона янги автобус йўналишларга чиқарилмоқда


«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва «TRUCK AND BUS TRADE GROUP» МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан, жорий йилнинг 4 январь куни «MAN A22 CNG» русумли автобусларнинг навбатдаги 16 донаси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфига топширилди.

Мазкур автобусларнинг:

4 донаси — «1 Автобус саройи» филиалига бириктирилган 28-сонли «Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси»;

4 донаси — «7 Автобус саройи» филиалига бириктирилган 13-сонли «Изза мавзеси – Тошкент МУМ»;

1 донаси — «8 Автобус саройи» филиалига бириктирилган 91-сонли «Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати»;

1 донаси — «8 Автобус саройи» филиалига бириктирилган 118-сонли «Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо»;

3 донаси — «18 Автобус саройи» филиалига бириктирилган 87-сонли «Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси»;

3 донаси — «18 Автобус саройи» филиалига бириктирилган 88-сонли «Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси» автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди.