Уч вилоятдаги умумтаълим мактабларида 11 январдан анъанавий тарзда дарслар бошланади

Хоразм ва Андижон ҳамда Бухоро вилоятларидаги умумтаълим мактабларида 11 январдан анъанавий тарзда дарслар бошланиши айтилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилгани, ўқиш жараёнлари 18 январдан бошланиши хабар қилинган эди.

Расмий манбалар маълумотига кўра, бу ҳақда қарорни ҳудуд об-ҳавосидан келиб чиққан ҳолда вилоят ҳокимлари қабул қилади.