Қашқадарёда 2022 йилда қидирувдаги 481 нафар шахс топилди — МИБ

Мажбурий ижро бюроси қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган қарздорларнинг топилиб, кўплаб вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди.


2022 йилда Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар, мол-мулклар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни суд, ички ишлар, солиқ, давлат чегара қўшинлари органлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда қидириб топиш ишлари жадаллаштирилди.
Жумладан, қидирув эълон қилинган 792 нафар шахсларнинг 481 нафари топилди, шундан 9 нафари болаларни ташкил этади.


Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлаларо судининг 1.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан М.Файзуллаевни онасининг тарбиясига олиб берилиши белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, бола қарздор Ў.Хўжамшукуров томонидан номаълум жойга яшириб қўйилганлиги сабабли, 19.01.2022 йилда болага нисбатан қидирув эълон қилинган ва шу йилнинг 19 август куни М.Файзуллаев топилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилган.


Шунингдек, вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрган Т.Қобилов 15.12.2022 йилда қидирув тадбирлари натижасида топилиб, фарзанди вояга етгунга қадар бўлган 81 млн. алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Шунингдек, қидирувдаги 430 та автотранспорт воситасининг 282 таси топилган.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг қарорига асосан Ф.Ражабовдан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Қарши минтақавий филиали фойдасига қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан гаровга қўйилан Lacetti русумли автотранспорт воситасига давлат ижрочиси томонидан 26.07.2022 йилда қидирув эълон қилинган. Қидирув тадбирлари натижасида ушбу автотранспот воситаси 28.11.2022 йилда топилиб, мавжуд 89.9 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.


Айтиб ўтиш керакки, қидирувда бўлган 311 нафар шахсларнинг 109 нафари чет элда бўлганлиги сабабли халқаро қидирув эълон қилинди.