Тошкентда 12 январдан 16 январга қадар бепул ош тарқатилади

Совуқ об-ҳаво шароитида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 12 январдан 16 январга қадар аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда.

Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин.

Бепул ош Шайхонтоҳур туманидаги «Версал», Чилонзор туманидаги «Афруз», Учтепа туманидаги «Ватан», Яккасарой туманидаги «Табассум», Янгиҳаёт туманидаги «Шедевр» тўйхоналарида, шунингдек, Яшнобод туманидаги «Гўзал» маҳалла идорасида тарқатилади.