Шаҳрисабзда -33 даража совуқ ҳарорат кузатилгани айтилмоқда

Ижтимой тармоқларда Шаҳрисабзда -33 даража совуқ бўлди деган янглиш хабарлар тарқалмоқда.

Қашқадарё Гидромет 13 январь соат 09.00 да Шаҳрисабз тумани тоғли “Кул” кузатув станциясида ҳаво ҳарорати -24 даража совуқ, қор устидаги минимал ҳарорат -33 даража совуқ бўлганини маълум қилган.

Одатда, қиш кунлари кечалари тупроқ ва қор сиртидаги ҳарорат ҳаво ҳароратидан анча паст юради. Ёзда эса ҳаво ҳарорати +40 даражадан кўтарилса, тупроқ устидаги ҳарорат +60 даражага яқинлашади.

Шаҳрисабз тоғларида соат 09.00 да ҳаво ҳарорати -24 даража совуққача пасайган.