«Ўзгидромет» совуқ ҳаво қачонгача давом этишини маълум қилди

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Эртага, шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси -12-17 даражани, баъзи жойларда -20; кундузи -5-10 даражани, баъзи жойларда -12 даражани ташкил этади.

15 январь, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди.

Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси -12-17, кундузи -5-10 даража совуқ бўлади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Бунинг ҳисобига йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.

Ўз навбатида, қор кўчиши хавфи ортиши сабабли 13-16 январь кунлари тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди.