Совуқ кунларда истеъмолчилар электр бўйича қарздорлик учун тармоқдан узилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълум қилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, совуқ кунларда аҳоли хонадонлари қарздорлик учун электр таъминотидан узиб қўйилмайди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида газ ва электр тармоқларида узилишларга нима сабаб бўлаётганлиги очиқланган эди.