Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, 14 январь куни Эркин Турдимовга мудофаа вазирининг буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилган.
Ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал майор Ойбек Саидов тантанали равишда топширган.
Шунингдек, Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоровга ҳам мудофаа вазири буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилган.
Бозоров давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.