Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2022 йилда 753,6 минг кишига кўпайган. Ўзбекистон аҳолиси 2022 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 62,8 минг кишига ошган.

2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда.

Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича дунё мамлакатлари ўртасида 41 ўринда қайд этилган.