Мирзиёев сингапурлик тадбиркорларни Ўзбекистонга фаол инвестиция киритишга чақирди

Ўзбекистон-Сингапур бизнес форуми доирасида умумий қиймати қарийб 5 миллиард долларлик янги инвестиция, савдо ва молиявий келишувлар имзоланди.

«Бу ҳамкорлигимиз анча фаоллашганидан, муваффақиятли кечаётганидан, Ўзбекистон-Сингапур муносабатлари амалий ва сифатли мазмун билан бойиганидан далолат беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Сингапур тадбиркорларини зарур ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатли харидлар шаклида кенг қўллаб-қувватлаш, бошқа кўмак чораларини тақдим этишга тайёр экани билдирилди.

Давлат раҳбари сингапурлик ишбилармонларни ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун очилаётган имкониятлардан фойдаланиш ва иқтисодиётимизга фаол инвестиция киритишга чақирди.