Bloomberg: Британияда иш ҳақи рекорд даражада ошди

Буюк Британияда бонуслар олдидан ўртача иш ҳақи даражаси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан сентябрдан ноябргача 6,4 фоизга ўсди, бу 2001 йилдан буён ушбу кўрсаткични ҳисоблаш тарихида рекорд даражадаги ўсиш бўлди.

Иш ҳақининг энг кўп ўсиши хусусий секторда  7,2 фоизга, давлат секторида эса атиги 3,3 фоизга ўсган. Шу билан бирга, реал кўрсаткичларда (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) иш ҳақининг ўртача даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 фоизга камайди, гарчи апрелдан июнгача бўлган даврда 3 фоизга пасайиш қайд этилган бўлса ҳам.

Bloomberg таъкидлашича, иш ҳақининг кескин ошиши ишсизлик даражаси 4 фоиздан пастга тушиб кетгани ва мамлакатда ишчи кучи танқислиги иш берувчиларни малакали ходимлар учун курашишга мажбур қилган бир пайтда юз берди. Британия меҳнат бозоридаги кескинлик бизнес ва мамлакат иқтисодини ривожлантириш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда, деди Британия савдо палатасининг кадрлар сиёсати бўлими бошлиғи Жейн Граттон.