«Об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, республикадаги барча АГТКШлар одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қиламиз» , дейилади «Ўзтрансгаз» баёнотида .
Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида табиий газнинг истеъмол ҳажми кескин ошиб бориши кузатилган. Шу сабабли ижтимоий аҳамиятга молик обектлар ва қозонхоналарни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республикадаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар қандай улгуржи истеъмолчилар, хусусан, АГТКШларга табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
«Ҳар бир вилоят ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, айрим АГТКШлар куннинг маълум вақтида 1 соатдан 3 соатгача оралиқда уй-жой мулкдорлари ширкатлари, электр таъминоти корхоналари, ободонлаштириш бошқармалари, аҳолига пропан тўлдирилган газ баллонлар етказиб берувчи ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатмоқда. Об-ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қулай шароит пайдо бўлгач, республикадаги барча АГТКШлар одатдаги иш тартибида ишлай бошлашини маълум қиламиз» , дейилади «Ўзтрансгаз» баёнотида.