“Тоғларнинг ўғли” бир йилдан буён ўрмонда ёлғиз яшамоқда

“Тоғларнинг ўғли” лақабини олган 42 ёшли Булент Эркан бир йилдан буён ёлғиз ҳолда ўрмонда яшаяпти. Шу ердаги имкониятдан келиб чиқиб, егулик ва жой ҳозирлаган мазкур қаҳрамон ҳаётидан мамнун эканлигини билдирган.

0d5d5d9032aebb409da716cb44977c2e

Айни пайтда тоғларда марафон спорти билан шуғулланаётган Булент Эркан шу пайтгача тоғдаги жониворлардан айиқ, ёввойи кийик, каклик, бургут, бўри, тулки, тўнғиз, балиқ ва нодир тур ҳисобланган капалак сингари жуда кўп турдаги ҳайвонларнинг суратларини олишга муваффақ бўлди.

Пандемия даврида кўчага чиқиш таъқиқланганига қарамай ўрмонда қолишга қарор қилган Булент жаримага ҳам тортилганди. Ҳаётининг аксар қисмини ўрмонда ўтказадиган Булент, ушбу ҳудудларни беш қўлдай билади. У буерда ёлғиз яшашдан ҳечам қўрқмаслигини айтаркан, бўриларнинг овози унга худди чақалоқларнинг овозидек ёқимли эшитилишини айтади.

3fa607eaa248713e84bef9f0c553ac16

У марафон ёки тоғ спорти билан боғлиқ бирор мусобақа борлигини эшитса, шаҳарга боради ва яна тезда қадрдон тоғлари бағрига қайтади. Унинг фикрича, ёввойи ҳайвонларнинг ҳечқандай зарари тегмайди. Бу дунёда одамзотдан бошқа зиён етказадиган жонивор йўқ, дейди у.

638ed6e798d8e5e43d167cdc3624a67c

Пул ва моддий бойликнинг ҳечқандай аҳамияти йўқ бўлган ягона жой бу тоғлар дея қўшимча қилган Булент буерда жуда бахтиёр эканлигини айтди.