Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўқиш 23 январдан анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.
Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланишини маълум қиламиз.
Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темирйўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган.