Қарздорлариги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади — Вазирлик

“Ҳудудий электр тармоқлари” аҳолига мурожаат қилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ жорий йилнинг 27 январь кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилишини маълум қилади.

Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.