Ноқулай об-ҳаво “Тошкент” аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатди

“Тошкент” аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 100 м) муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

HY54 Урганч – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY766 Олмаота – Тошкент рейси ҳам Самарқанддаги муқобил аэродромга жўнаб кетди.

HY66 Термиз – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY5314 Жидда – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY336 Жидда – Тошкент рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга қўнди.

HY9662 Екатеринбург – Тошкент рейси ҳам Самарқандга қўнди.

J2-5031 Боку – Тошкент рейси Урганчдаги муқобил аэродромга йўл олди.

SU1870 Москва – Тошкент рейси Навоийдаги муқобил аэродромга қўнди.

SU1870 Нукус – Тошкент рейси соат 02:30 га қолдирилди.