Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар ишлаши тақиқланган оғир ишлар рўйхати эълон қилинди.
2022 йил 28 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ ушбу рўйхат тасдиқланиши кутилмоқда.
Вояга етмаганлар меҳнатидан қуйидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади:
• тоғ, метро, туннеллар ва махсус ер ости иншоотлари қурилишида;
• геология қидирув ва топографиягеодезия ишларида;
• металлургия саноатида;
• иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатишда (энергетика хўжалиги);
• қудуқ, нефть ва газни қазиб олишда;
• нефть, газ, кўмир, нефть мойлари ва суртмаларини ишлаб чиқаришда, магистраль нефть қувурлари, газ қувурлари ва нефть базаларида ишлашда;
• кимёвий ишлаб чиқаришда;
• нефткимё саноатида;
• микробиолигик ишлаб чиқаришда;
• дори-дармон, тиббиёт, бактерий ва биологик препарат ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришда;
• машинасозлик ва металларни қайта ишлашда;
• учувчи аппарат, двигатель ва уларнинг жиҳозларини таъмирлашда;
• электротехника саноатида;
• радиотехника ва электронлар ишлаб чиқариш;
• қурилиш материаллари саноатида;
• керамик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда;
• фарфор ва фаянс буюмларини ишлаб чиқаришда;
• шиша ва шиша буюмларини ишлаб чиқаришда;
• қурилиш, монтаж ва таъмирлаш-қурилиш ишларида;
• ёғочни қайта ишлаб чиқаришда;
• тўқимачилик саноатда;
• енгил саноатда;
• озиқ-овқат саноатида;
• полиграфия ишлаб чиқаришида;
• транспорт барча турларининг умумий касблари;
• бадиий ва заргарлик буюмлари, мусиқа асбоблари ишлаб чиқаришда;
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг шифокорларнинг-меҳнат экспертизаси, ветеринар муассасалар, медицина, илмий текшириш ва ўқув муассасалари, бактерия ва вирус препаратлари корхоналари ва фармацевтик фабрикаларида.