“BUKHARA NEWS” ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилинганлиги оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 244¹-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.
Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.
Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади.