Юртимизда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари вақтинча қисқартирилган иш режимига ўтказиш тавсия этилган эди.
Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётганлиги ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, чекловлар 15 январ куни эълон қилинганди.