9 ой қидирувда бўлган фуқаро қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 28.08. 2019 йилдаги қарздор А.А.дан ундирувчи Д.С. фойдасига вояга етмаган болалар учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати, Бюронинг Қўнғирот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.А. доимий рўйхатдан ўтган манзилда давлат ижрочиси томонидан бир неча бор борилганида топилмаганлиги, ҳозирги яшаётган манзили аниқ бўлмаганлиги ҳамда алимент нафақаси 2 ойдан ортиқ вақт мобайнида қасддан тўланмаганлиги сабабли, унга нисбатан 10.03.2022 йилда Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг ҚР бошқармаси қидирув шўъба инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 27.12.2022 йил топилиб, давлат ижрочисига топширилган ва алимент карздорлигини тўланмай келганлиги сабабли, унга нисбатан иш ҳужжатлари тўпланиб жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судига юборилган ва ушбу суд томонидан МЖтКнинг 474-моддасига асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилди.