Қизил Сайёра ҳайратлантиришда давом этмоқда: Марсда “Айиқ” кашф қилинди

Астрономлар бу сафар Марсда айиқни кашф қилишди. Албатта, бу ҳақиқий айиқ эмас. Бироқ у айиққа ўхшаш тасвирдир. Ушбу тасвир инкор этиб бўлмайдиган даражада айиққа ўхшайди.

Барчамизга маълумки, осмондаги булутларни одамлар ўз хаёлот оламидаги тасаввурлардан келиб чиқиб, турли ҳайвонларга ёки қушларга ўхшатишади. Бу биз учун оддий ҳолатдек. Бироқ Марсдаги бу тасвир ўзгачароқ тарзда ўз ифодасини топган.

Эслатиб ўтамиз:
Бу ҳолат Марсда биринчи марта юз бераётгани йўқ аслида. Аввал ҳам йиллар давомида Марс сайёрасида текширувлар ва кузатувлар олиб борилганида инсоннинг юзи, фил, қуш сингари баъзи тасвирлар кузатилган эди.