Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг долларни олган вақтларида ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.