1 февраль куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозларида 31 январь ва 1 февраль кунлари жануб ва воҳа вилоятларида, 1 февраль куни Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ҳам ёмғир ёғиши мумкинлиги келтитилган.

Келаётган беш куунликда водий вилоятлари ва шимолда ёғингарчилик кутилмайди.

Мазкур нам ҳаво оқимлари тунлари ҳам ҳароратни кўтаради. Жануб вилоятларида келаётган ҳафта бошида ҳарорат +13 даражагача илийди.

Туркманистонда ҳам келаётган ҳафтанинг сешанбасидан ёғинли мавсумлар бошланиши прогноз қилинмоқда. Ҳарорат Туркманистоннинг жанубий вилоятларида +20 даражагача кўтарилади. Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини Арманистон тоғликларидан Каспий денгиз жануби орқали нам ҳаво оқимларини «тортади».

Мазкур жараён кейинроқ Ўзбекистонга ҳам таъсир этмасдан қолмайди. Юқори эҳтимол, февраль ойи бошлари баҳорий ёмғирли об-ҳаво кутилади.