Мисрда ноёб кашфиёт: Тўрт минг уч юз йиллик мўмиё топилди

Мисрда қироллик қабристони жойлашган тарихий Сахарин ҳудудида олиб борилган археологик изланишлар натижасида ажойиб кашфиёт топилди. Ҳудуддан бешинчи ва олтинчи Фиръавн хонадонига мансуб бир мўмиё ва тўққизта ҳайкал, шунингдек баъзи муҳим ашёлар қўлга киритилди.

Археологик изланишлар олиб боришда раҳбарлик қилган Заҳи Ҳавас “Топилган мўмиё бир одамга тегишли. Унинг исми Ҳака Шибс. Бу тобут 4300 йилдан буён умуман очилмаган бўлиб, у биз шу пайтгача топган қиролликка оид мўмиёларнинг энг қадимийси” деди.

Қолаверса, унинг маълумот беришича, ҳайкаллар оҳактошдан ясалган, уларда ҳечқандай ёзув ёки белги йўқлиги туфайли кимга оид эканлигини аниқлашнинг имкони бўлмаган.